Get Mystery Box with random crypto!

Блог бошла Балки фикрларингни бўлишгинг келмас. Ким ҳам ўқирд | Ibrohimjonov’s⚡️

Блог бошла

Балки фикрларингни бўлишгинг келмас. Ким ҳам ўқирди деб ўйларсан. Майли фақат битта одам ўқисин. Кундалик сифатида ишлатарсан балки.

Ҳеч ким ўқимаса ҳам аслида энг кўп фойдаси ўзингга бўлади. Йил, ойлар ўтиб фикрлашинг қандай ўзгарганини кўрасан.

Ўзгармасачи? Блог юритган ҳар қандай одамники ўзгаради. Фикрларини жамлаб ёзишни бошлаш ақлий ўсишсиз бўлмайди.

Балки сенга қизиқ эмасдир. Кенгроқ ўйла. Сенга фикрларинг қизиқ бўлмаса — жамоанг, оиланг, дўстларинг, келажакда эса фарзанд ва невараларингга қизиқ.

Ёшликдаги барча расмларимни ўша ёшдаги 10-15 та фикрларим ёзилган қоғозларга тикка алмашган бўлардим.

Отамни 20 ёшлигидаги расми мени унча ҳайратга солмаган. Лекин кундаликларини бир неча марта ўқидим. Мен туғилгач ёзишни тўхтатган эканлар — вақтлари камайиб кетган. Ҳар ўқиганимда кўзимга ёш келади.

Ўзингга ва атрофдигаларга қиладиган энг катта яхшилигинг ҳам шу. Расмларингни бўлишишни тўхтат. Фикрларингни бўлиш.

Турмуш қуришдан олдин расмларни алмашгандан кўра, блог линкларини алмашган афзал. Одамнинг фикрлари унинг расмидан кўра 100 баробар кўпроқ маълумот беради.

Азиз Раҳимов каналидан