Get Mystery Box with random crypto!

#Мулохаза_учун ИШГА МУНОСАБАТИНГИЗ - МАРТАБАНГИЗДИР! Уч киши | Sharq Yoshlari o'quv markazi

#Мулохаза_учун
ИШГА МУНОСАБАТИНГИЗ - МАРТАБАНГИЗДИР!

Уч киши ғишт тераётган эди. Уларнинг биридан сўрашди:
— Умуман олганда, бу ерда нима қиляпсан?
У пешонасидаги терни артди-да, жавоб берди:
— Мен қулдек қийналиб қора меҳнат қилаяпман... Ишим оғирлигидан қаддим букилиб, соғлиғимни йўқотаяпман.

Иккинчисининг олдига бориб ундан сўрашди:
— Сен нима қиляпсан?
У енгларини шимариб, бошини кўтардида, ғурур ила жавоб берди:
Пул ишлаяпман. Ҳунарим билан халол ризқ топиб оиламни боқаяпман.

Кейин учинчи кишидан сўрадилар:
— Сен нима иш қиляпсан?
У мамнун жилмайди-да, жавоб берди:
Мен ибодатхона қуряпман!


Ишингизга таъриф ва муносабатингиз қандай бўлса, Сиз хам ана шундайсиз!

Мақсадингиз олий бўлса, мартабангиз юксалиши муқаррар! Шуни унутманг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга юборинг!

https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA