Get Mystery Box with random crypto!

Ғузорда 'Оролни асраймиз' шиори остида оммавий югуриш марафони | Sho'rtan neft va gaz qazib chiqarish boshqarmasi yoshlar ittifoqi boshlang'ich tashkiloti🔥

Ғузорда "Оролни асраймиз" шиори остида оммавий югуриш марафони ўтказилди

Ғузор туманида Спортни ривожлантириш вазирлиги, Республика енгил атлетика федерацияси, вилоят ва туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, "Ўзбекнефтгаз" АЖ ҳамкорлигида "SAVE Aral" (Оролни асраймиз) шиори остида "Ўзбекнефтгаз" АЖ раиси кубоги учун тунги оммавий югуриш марафони ўтказилди.

2019 йилдан буён мамлакатимиз бўйлаб ўтказилиб келинаётган ушбу марафонга қўшни Бухоро вилояти ҳамда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган 3000 дан ортиқ кўнгилли фуқаролар иштирок этди.

Иштирокчилар "Uzbekistan GTL" заводидан "Ишчилар шаҳарчаси"гача бўлган 3 километр масофани босиб ўтишди.

Финиш чизиғига эркаклар ўртасида биринчи ва учинчи бўлиб, етиб келган Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ишчи ходимлари ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан мукофотланди.

Бундай ғалабалар давомий бўлсин.

https://t.me/shurtanneftgaz_qchb