Get Mystery Box with random crypto!

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқлар орқали “Шўрчи тумани | SHO'RCHI YANGILIKLARI ✔️

Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқлар орқали “Шўрчи туманида жуда ҳам оғир шароитда яшаётган аҳоли мурожаати акс этган. Қишлоқнинг йўли ёмон ҳолатда экани ва қишлоқда яшаш учун деярли шароит йўқ экани айтилган...” мазмунида қолдирилган хабар юзасидан туман ҳокимининг Матбуот котиби қуйдагиларни маълум қилади
Шўрчи туманидаги Жойилма шаҳарча фуқаролар йиғинидаги Қораариқ массивидан 84 нафар фуқарога 4 сотихдан ер майдони ажратиб берилган. Бугунги кунда массивда 18 нафар фуқаро уй-жой қуриб кўчиб боришган. 2019 йил 14 – 20 октябр кунлари ободонлаштириш ва ички йўлларни таъмирлаш бўйича вилоят ФВДкТ хизматларининг ҳамкорлигидаги ҳаракатлари мавзусида махсус-тактик ўқув машқи асосида Шўрчи тумани Жойилма шаҳарчасининг Қораариқ массиви ҳудудидаги 10,8 км узунликдаги ички йўлларга тош ётқизилган бўлиб, йўллар соз ҳолатга келтирилган.

Sho‘rchi tumani hokimligi
Axborot xizmati xabar beradi

Telegram @shurchi_yangiliklar