2022-08-06 17:51:41
Ашуро кунининг рўзасини тутишни унутманг!
8 август душанба куни Муҳаррам ойининг 10-куни – Ашуро кунидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар
(Имом Муслим ривояти).
Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан,
Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.
Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
9 Муҳаррам - 7 август - якшанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:52
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:35
10 Муҳаррам - 8 август - душанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:54
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:34
11 Муҳаррам - 9 август - сешанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:55
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:33
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
Даврон НУРМУҲАММАД
Яқинларингизга ҳам эслатишни унутманг
https://t.me/shunchaki_sahifalarim
48 views14:51