Get Mystery Box with random crypto!

Суратдаги фазилатли шайх Абдулваҳҳоб Ҳофиз роҳимаҳуллоҳ бўлади | Shunchaki ilinamiz🍃🍁🍀🍃

Суратдаги фазилатли шайх Абдулваҳҳоб Ҳофиз роҳимаҳуллоҳ бўладилар. Ҳазрат «Кичкина Абу Ҳанифа» лақабини олганлар.

Шайх ҳар тонг шогирдларини уйига чақириб, иссиқ хонага киритиб дарс берар эканлар. Аёли кекса бўлишига қарамай номаҳрамларга кўринмаслик учун совуқ хонага кириб кутиб ўтирар экан.

Абдулваҳҳоб Ҳофиз ҳазратлари талабаларига шундай дер эканлар:

«Қаҳратон қишда бувингиз ёшидаги аёлимни бошқа хонага киритиб сизга дарс беряпман. Бир кунмас бир кун бирор толиби илм Аллоҳ розилиги учун сиздан илм талаб қилиб келса қайтариб юборсангиз Маҳшар куни ҳисоб-китобимиз оғир бўлади. Сиздан бирдан-бир илтимосим шу, бошқа нарса сўрамайман: Толиби илмни асло рад қилиб юборманг!»

Аллоҳ таоло раҳмат қилсин.

@AbdullohRahim