Get Mystery Box with random crypto!

Кредит, ипотека, рибо – ҳаром. Кредит иқтисодиётни, инсонларн | Шунақа гаплар... | Shunaqa gaplar...

Кредит, ипотека, рибо – ҳаром.

Кредит иқтисодиётни, инсонларни заифлаштиради, камбағаллаштиради.
Шунинг учун АҚШдаги ставка ҳозир 2,25 - 2,5%, бизда эса, масалан 17%.
Фоизларни ҳудди қуролдек қараш керак: алкоголь, проституция, пидерастия, ёки наркотиклар жамиятни қулатгандек, фоизлар ҳам шундай зарар етказади.

Бекорга АҚШ армияси гибрид уриши бўйича қўлланмада банк фоизлари ҳам душманга қарши қўлланиладиган инструмент, деб қаралмаган.

Бизга ушбу фоизли иқтисодни айнан халқаро молиявий институтлар мажбурлаб тадбиқ қилиб кетган, Иттифоқ қулагандан кейин.

Қонунан мумкин бўлгани билан, жамиятни зарарига ишлайди. Совет Иттифоқида бундай фоизлар бўлмаган, инфляция бўлмаган, масалан. Қонунан алкоголь ҳам мумкин. Қонунан наркотик моддалар ҳам мумкин, ёшлар истеъмол қилиб, заҳарланиб ўлаяпти.

Яъни, кредит зарарлигини ҳамма яхши тушуниб турибди, нафақат мусулмонлар. Бироқ биздаги бундай катта МБ ставкаси (17%) иқтисодимиздан бойликларни тортиб олиш учун ишлатилинади.

Масалага конценпуально қарашга ҳаракат қилинг. Душманларимиз Исломни ўрганиб, диссекция қилиб, кучли тарафларини ҳаётларида тадбиқ қилишган, рақибларига эса ўша ишнинг тескарисини уқтиришади.

Ва бекорга ҳалол молия, банк иши, кредитлаш ҳали ҳам оқсоқланиб ётибди. Чунки бу ўта кучли механизм бўлади. Бироқ ҳозирги каламуш-паразит банкирларга конкурент керак эмас.

Бобир Исмоилов

Каналга ўтиш:


@Shunaqangi_gaplar

Joyla - бепул эълонлар платформаси