Get Mystery Box with random crypto!

Эшаклар суҳбатни қиздиришмоқда: - Менинг еттинчи авлодим сама | Shunaqa gaplar..

Эшаклар суҳбатни қиздиришмоқда:

- Менинг еттинчи авлодим саман отларга бориб тақалади, деди керилиб кулранг эшак.

- Қорабайирлар уруғиданмиз биз ҳам, деб мақтана бошлади ахлати юнгига чапланиб кетган оқ эшак.

- Бобом “биз Саркардаларнинг жангчи тулпорларидан тарқаганмиз” деганларини ўз қулоғим билан эшитганман, деди паст кетгиси келмай эти суягига ёпишиб кетган пакана эшак.

Шу пайт узоқдан келаётган от кўринади. Эшаклар виқор билан юриб келаётган отни кузатиб, бир зум жим қолишади. Сукунатни тезаги бошига чиқиб кетган ўша оқ эшак бузади.

- Анави зоти пастнинг келишини қаранглар!

Жаҳонгир Аҳмедов