Get Mystery Box with random crypto!

Янги Тошкент шаҳридаги ер участкалари “E-auksion” орқали сотил | Shumxabar - Tezkor xabarlar | Rasmiy kanal

Янги Тошкент шаҳридаги ер участкалари “E-auksion” орқали сотилади

“Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Президент қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари – Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси директори лавозими жорий этилади.

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан, кўп квартирали уйлар, ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун ер участкалари Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорига мувофиқ “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали аукцион савдоларида сотилади ёки ижарага берилади.

Қарорга мувофиқ, 2027 йил 1 январгача Дирекция, инвесторлар, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, четдан олиб келинадиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар учун божхона божи тўлашдан озод қилинади.

@Shumxabar - Бизда яхши хабарлар хам топилади. Кузатишда давом етинг