Get Mystery Box with random crypto!

Айни кунларда сайёрамизнинг турли қисмларида ғайритабиий иссиқ | Shumxabar - Tezkor xabarlar | Rasmiy kanal

Айни кунларда сайёрамизнинг турли қисмларида ғайритабиий иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда.

Европада термометрлар 45 даражадан ошиб кетган ва бу чегара эмас. Маълумотларга кўра, шу кунларда ҳаво ҳарорати 50 даражадан юқори бўлади.

Италиянинг 20 та йирик шаҳарларида хавфнинг "қизил" даражаси эълон қилинган. Испания эса том маънода ёнмоқда. Бир неча кундан бери Канар оролларида минглаб гектар ўрмонлар ёнмоқда. Грециядаги қутқарувчилар бир вақтнинг ўзида 80 дан ортиқ ёнғинни ўчиришга мажбур бўлишмоқда, ёнғин пойтахт Афинага яқинлашган.

Хитой ҳам жазирама иссиқдан азият чекмоқда, у ерда ҳаво рекорд даражадаги 52 даражагача қизиган.

Шимолий Америкада мисли кўрилмаган ҳаво ҳарорати кузатилмоқда. Калифорния ва Невада чегарасидаги Ўлим водийсида ҳаво 53 даражагача қизиган.

Олимлар бундай об-ҳаво иқлим ўзгариши ва глобал исиш билан боғлиқлигини айтишмоқда.

@Shumxabar - Бизда яхши хабарлар хам топилади. Кузатишда давом етинг