Get Mystery Box with random crypto!

Рамазоннинг охирги ўн кунлиги атрофидаги фикрлар: Биринчи фик | SHUKURULLOH DOMLA Maruzalari

Рамазоннинг охирги ўн кунлиги атрофидаги фикрлар:

Биринчи фикр: Охирги ўн кунликнинг ҳар бир кечасида бир (минг) сўмдан бўлса ҳам садақа қил, агар садақанг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар куни садақа қилган бўласан.

Иккинчи фикр: Рамазоннинг охирги ўн кунидаги тунларда икки ракъат бўлса ҳам таҳажжуд намози ўқиб ол, агар намозинг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар кеча таҳажжуд ўқиган бўласан.

Учинчи фикр: Рамазоннинг охирги ўн кунида ҳар кеча уч мартадан ихлос сурасини ўқиб қўй, агар тиловатинг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар кеча Қуръонни тиловат қилган бўласан.
Аллоҳим! Бизларни ана шу майдонда ғалаба қозонувчилардан қил!

"Рамазон ҳикматлари" китобидан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


➥ШУКУРУЛЛОХ ДОМЛА МАРУЗАЛАРИ КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИНГ