Get Mystery Box with random crypto!

#кун_ояти У зот тирилтирур ва ўлдирур. Қачонки бирор ишни х | SHUKURULLOH DOMLA Maruzalari

#кун_ояти

У зот тирилтирур ва ўлдирур. Қачонки бирор ишни хоҳласа, «Бўл!» дер ва у бўлур.
---------
Тафсир

Инсонни тирилтирадиган ҳам Аллоҳ, ўлдирадиган ҳам Аллоҳ. Унинг иродаси ила ҳар бир иш бўлади.

«Қачонки бирор ишни хоҳласа, «Бўл!» дер ва у бўлур»,
Аллоҳ таоло учун ҳеч бир қийин иш йўқ. Нимани ирода қилса ҳам, «Бўл!» деса кифоя, ўша иш бўлаверадио
Ана шундай Зотни инкор қилиш учун инсон Нақадар тубан бўлиши керак. Ана шундай Зотдан ўзгага ибодат қилиш учун инсон тубандан ҳам тубан бўлиши керак!

"Тафсири Ҳилол" китобидан