Get Mystery Box with random crypto!

Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгашининг олтмиш саккизинчи | 🇺🇿 SHOXRUX

Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгашининг олтмиш саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чилонзор туманидаги халқ қабулхонасининг секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти, Маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисидаги ҳисобот тингланди.

Шунингдек, “Темир дафтар”га киритилган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимояга ва жарроҳлик амалиётига муҳтож оилаларга моддий ёрдам ажратиш, яшаш шароитлари яхшиланган оилаларни “Темир дафтар”дан чиқариш, Чилонзор тумани 2022 йил маҳаллий бюджетининг шаклланган қўшимча манбалари маблағларини харажатларга йўналтириш тўғрисидаги ва бошқа муҳим масалалар кўриб чиқилди.

@shoxrux