Get Mystery Box with random crypto!

Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгашининг олтмиш олтинчи сес | 🇺🇿 SHOXRUX

Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгашининг
олтмиш олтинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибида:

“Саховат ва кўмак”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағларининг шакллантирилиши ва ушбу маблағларнинг ишлатилиши юзасидан туман ҳокими ҳисоботи;

“Темир дафтар”га киритилган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимояга ва жарроҳлик амалиётига муҳтож оилаларга моддий ёрдам ажратиш, яшаш шароитлари яхшиланган оилаларни “Темир дафтар”дан чиқариш тўғрисида;

2022-2023 йиллардаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 декабрдаги “Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4543-сон қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида;

Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”даги маблағларни мазкур тадбирларга йўналтириш тўғрисида;

@shoxrux