Get Mystery Box with random crypto!

Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгашининг 58-сессияси бўлиб | 🇺🇿 SHOXRUX

Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгашининг 58-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида дастлаб туман Давлат хизматлари маркази фаолияти, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлимида олиб борилаётган ишлар, МИБ туман бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Бундан ташқари, туманда жойлашган автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш хизматлари турлари учун тўловнинг чекланган миқдорини белгилаш, Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгашининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш, маҳаллий бюджет маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги масалалар ҳам муҳокама этилди.

Сессия жараёнида яна 2021 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи, “Темир дафтар”га киритилган жарроҳлик амалиётига муҳтож ва эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам ажратиш муҳокамага қўйилди.

@shoxrux