Get Mystery Box with random crypto!

ИИБ ходими холис сифатида қатнашиб бер деяпти, рад этсам бўлад | SHOXABDULAZIZOV

ИИБ ходими холис сифатида қатнашиб бер деяпти, рад этсам бўладими?

Савол: айтингчи, ишда холис-гувоҳ бўлиб иштирок этиб беринг деб ИИБ ходими ёки терговчи мени чақирса, мен қатнашмасликка ҳақлиманми, яъни уларнинг талабини бажармасам қонуний талабини бажармаганликда менга нисбатан чора кўришлари мумкинми? Шу орада ИИБ ходими қатнашиб беришинг шарт дейди, ўзи бу ҳақда қонунчиликда нима дейилган?

Жавоб:

Ўзи холислар ким? Амалдаги ЎзР Жиноят процессуал кодексининг 73-моддасига асосан, холислар суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан тергов ёки бошқа ҳаракатлар ўтказилганини, уни ўтказиш жараёни ва натижаларини тасдиқлаш учун ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда чақирилади.

Кимлар холис бўлиб қатнашиши мумкин?

Тергов ҳаракатларини юритишда иштирок этиш учун ишнинг оқибатидан манфаатдор бўлмаган, камида икки нафар вояга етган фуқаро чақирилиши лозим. Тергов ҳаракатини бошлашдан олдин суриштирувчи, терговчи ёки прокурор холисларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради. Ушбу кодекснинг 74-моддасида холиснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари назарда тутилган бўлиб, унга кўра, тергов ҳаракатида иштирок этиш - бу холиснинг ҳуқуқи. Мана шу жойига эътибор қаратинг

Демак! Сиз хоҳласангиз қатнашиб беришга рози бўлинг, хоҳламасангиз йўқ. Ихтиёр ўзингизда. Рад этсангиз уларнинг талаби қонуний бўлиб қолмайди, шу боис уларнинг қонуний талабини бажармаганликда Сизни жавобгарликка тортиб бўлмайди. Сизнинг иштирок этишингиз фуқаролик бурчингиз ҳисобланади. Фуқаролик бурчингизни бажармаганлик оқибатида қонунда назарда тутилган ҳеч қандай ҳуқуқий оқибат келиб чиқмайди. Тамом. Шуни айтиб қўйишни лозим деб топдим, яъни ушбу норма аллақачон жиноят процессуал қонунчиликдан чиқариб ташлаш вақти келган эди... (нима учунлиги кейинчалик батафсил )

@SHOXABDULAZIZOV