2021-12-23 20:09:51
#Тезкор
Депутат Дониёр Ғаниевнинг ёзишича, парламентга киритган таклифи қабул қилинмоқда экан
Aсосий озиқ-овқат маҳсулотлари импорти ва реализацияси учун қўшимча қиймат солиғидан (ҚҚС) берилган имтиёзлар муддати узайтирилади.
2022 йил 30 апрелга қадар қуйидагилар ҚҚСдан озод қилинади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;
ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма;
гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни мамлакат ҳудудига олиб кириш.
Канал @Shov_ShuvUz
30.6K views17:09