Get Mystery Box with random crypto!

«Қўйлиқ» маъмурияти бозор бузилиши ёки кўчиши ҳақидаги хабарла | Shov - Shuv UZ

«Қўйлиқ» маъмурияти бозор бузилиши ёки кўчиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Бу ҳақда «Қўйлиқ» деҳқон бозори директорининг хавфсизлик бўйича ўринбосари Қодиржон Нормирзаев ЎзАга берган интервьюсида маълум қилди.

«Бозорнинг янги бозорга кўчирилиши бўйича ҳали бизга шаҳар ҳокимияти томонидан ҳеч қанақа хабар берилмаган. Ва бизга бу бўйича огоҳлантириш хатлари ҳам юборилмаган... Мендаги маълумотга кўра, бозор бузилмайди», — деди у.

Сотувчи ва ишчилар 31 декабргача Food City`га кўчиш ҳақида огоҳлантириш хатларини олганини айтишмоқда. Хатда улар бозорни тарк этмаса, безорилик, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик, ўзбошимчалик моддалари билан маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши қайд этилган.

Қодиржон Нормирзаевнинг ишонтиришича, огоҳлантириш хатлари маъмурият томонидан берилмаган. «Уни паттачи бергандир», — деди у.

Канал @Shov_ShuvUz