Get Mystery Box with random crypto!

Пиёз — ҳам арзон, ҳам шифобахш Грипп билан оғриб, бурун оққ | Shov - Shuv UZ

Пиёз — ҳам арзон, ҳам шифобахш

Грипп билан оғриб, бурун оққан пайтда ҳар 2 3 соатда пиёз сувига асал аралаштириб, бир ош қошиқ миқдорида бир неча марта ейиш лозим.
Томоқ оғриган пайтда сариёғда қовурилган пиёз яхши ёрдам беради. Ёки сутга пиёз солиб қайнатиб, ўша сут билан томоқни чайиш керак бўлади.
Чипқон чиққанда пиёз пўстлоғи билан қовурилади ва чопқон устига қўйиб боғланади. Бу усулни бир неча марта такрорлаш лозим.
Пиёз суви аралаштирилган кунгабоқар ёғи билан бурун атрофи артиб турилса, гриппда яхши ёрдам беради.

Канал @shov_shuvuz