Get Mystery Box with random crypto!

“Бу ҳаётда оила ва унинг тинчлигидан муҳимроқ ҳеч нарса йўқлиг | Shou-biznes yangiliklari

“Бу ҳаётда оила ва унинг тинчлигидан муҳимроқ ҳеч нарса йўқлигига кўп маротаба амин бўлганман. Суйган инсонларим ёнимда, тани-жонлари соғ, ўзлари хурсанд бўлиб юришлари мен учун – ҳақиқий бахт. Ўз бахтимни улар бахтида кўриб, ҳис қилиб тураман. Ҳаёт сени синовларга солганда, азиз инсонинг умри хавф остида қолганда, бу бахт қадрини яна ҳам чуқур ҳис этаркансан киши. Синовлар одатий турмишингни алғов-далғов қилиб, илгари эътибор бермаган, аҳамият қилмаган ҳаётнинг қоронғу ва қўрқинчли тамонлари билан юзма-юз қилар экан. Сен кутган ёрдам Яратганга сажда, ҳам яқинларинг кўмагида экан.

Ҳа, бизнинг холатимизда қўллаб-қувватлаш кучли бўлди. Бу куч ортидан биз куч олдик, иродали бўлдик.

Азиз ва ҳурматли Дўстларимиз! Ёрдамингиз учун сизларга катта Раҳмат.
Бугун, азиз инсонимнинг туғилган кунида, мен фақат бир нарсани айтмоқчиман; Парвардигор сизни асрасин, соғ-саломат ва бахтли бўлинг, агар сиз бахтли бўлсангиз, мен ҳам бахтли бўламан, бизнинг болаларимиз ҳам бахтли бўлишади. Биз эса доимо ёнингизда бўламиз, ҳамма нарсани енгиб чиқамиз.

Севги ва ўзаро тушуниш бўлган уйда эса – ҳамма нарса енгиб чиқилади. Таваллуд айёмингиз билан!”, — деб ёзди Шаҳноза Мирзиёева

@shoubizyangiliklari