Get Mystery Box with random crypto!

Роббимга осийлик қилишга қўрқаман Кўфада келишган, кўп ибодат | Islom.shosh.uz | Расмий канали

Роббимга осийлик қилишга қўрқаман

Кўфада келишган, кўп ибодат қиладиган зоҳид йигит яшарди. У Нахаълик бир қавмга қўшни бўлди-ю, ўша қабиладаги бир гўзал қизни кўриб, унга ошиқ бўлиб қолди. Қиз ҳам унга кўнгил қўйди.

Йигит отасидан унга совчи жўнатди. Аммо қизнинг отаси уни амакиваччасига турмушга беришини айтди. Бироқ ўртадаги муҳаббат авж олиб қолган эди.

Қизнинг ўзи унга одам жўнатиб, деди: «Менга бўлган муҳаббатинг кучли дейишяпти. Менинг ҳам қалбимда сенга илиқ туйғулар бор, вужудим сенга талпинмоқда. Хоҳласанг, олдингга ўзим бораман. Хоҳласанг, олдимга келишинга ёрдам бераман».

Йигит қиз юборган одамга шундай деди: «Унга айтинг: икки иш туфайли таклифини қабул қила олмайман. «Роббимга осийлик қилишга улуғ Куннинг азобидан қўрқаман», олови ўчмайдиган, пасаймайдиган дўзахдан қўрқаман». Юборилган одам йигитнинг бу сўзларини етказганди, қиз: «У Аллоҳдан қўрқадиган зоҳид экан! Аллоҳга қасамки, барча бандалар шундай қилиши керак», деди ва у ҳам Аллоҳга тавба қилди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Каналга уланиш:
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg