Get Mystery Box with random crypto!

ҲАЛИ ҲАМ КЕЧ ЭМАС! Сўнгги вақтларда кўп ҳолларда одамларнинг | Sho'rqo'rg'onliklar

ҲАЛИ ҲАМ КЕЧ ЭМАС!

Сўнгги вақтларда кўп ҳолларда одамларнинг телефонида Телеграмнинг қайта таҳрирланган версияларига кўзим тушмоқда. Аввал шу ҳақида пост чиқарганимда бу норасмий Телеграмлардан фойдаланишни ишлатишни аксарият киши тўхтатганди, лекин арзимаган бир-икки қулайлиги учун воз кечишолмаяпти.
Негадир расмий Телергам дастурини ўрнатишмаяпти. Улар учун норасмийсининг (ШАРПА) режими муҳим, яъни биров сизга хабар қолдирса, уни очиб ўқисангиз ҳам сизга ёзган одамга худди хабар очилмагандек кўрсатиб тураверади. Аммо унутманг, улар номаълум шахслар томонидан очилган расмий Телеграмнинг қайта таҳрирланган версияси ҳисобланади. Ҳа, сизни кузатишади, шахсий ёзишмаларингизни ўқишади, расм ва видеоларингизни томоша қилишади. Жамики материаллар бир кун келиб, ўзингизга қарши ишлаши мумкин, шу керакми сизга? Балки ишонмассиз, қандай кузатади деб? Ўринли савол, сиз мазкур дастурларни телефонингизга татбиқ этаётганингизда сиздан «галерия»га, контактларга, файл менежерга рухсат сўрайди. Шунинг ўзи барча нарсангизни ўшаларга қўшқўллаб топширишингиз ва сизни тўлиқ кузатиш имконини берасиз. Хуллас, сизларга зарур маслаҳатим: энг хавфсиз танлов - расмий Телергам дастурини ўрнатинг!

Ҳурмат билан ва тақдирингизга бефарқ бўлмаган, севимли каналингиз админи
Нозимбек Акбаров

@Shorqorgonliklar