Get Mystery Box with random crypto!

«ҲУРРИЯТ» республика газетаси 2022 йил 1 сентябрь байрам сонид | Sho'rqo'rg'onliklar

«ҲУРРИЯТ» республика газетаси 2022 йил 1 сентябрь байрам сонида фахрий педагог ва шоира Дилором СОТИБОЛДИЕВАнинг она томондан ўз бобоси, жадидчилик ҳаракати вакили, Шўрқўрғондаги биринчи имом Мамажон ота Раҳмонов хотирасига бағишланган «БОБОМНИ ЭСЛАБ...» сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

Мулла Муҳаммаджон Абдураҳмонов 1888 йилда Наманган туманининг Шўрқўрғон қишлоғида туғилган. Масжид имоми ва зиёли инсон бўлган, қишлоқ болаларига диний ва дунёвий билимларни ўргатган. 1938 йилда чақув туфайли НКВД томонидан қамоққа олинган ва эрта баҳорда қатлга ҳукм қилинган. У вафотидан кейин 1980 йилда суд қарори билан оқланган. Айбсиз айбдор - маърифатпарвар Мамажон Раҳмонов ҳаёти ва фаолиятига оид архив маълумотлари ҳозирда Тошкентдаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейида сақланмоқда.

Ўша машъум воқеаларнинг бадиий тилда ёзилган баёни билан мақола орқали танишинг.

Sho'rqo'rg'onliklar kanali