Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат #Огоҳлик Бола ўғрилари пайдо бўлгани айтилмоқда Ай | Shopirlar ✅🚗🚘

#Диққат #Огоҳлик

Бола ўғрилари пайдо бўлгани айтилмоқда

Айтишларича Кеча 19:50 лар атрофида Бухоро вилояти, Шофиркон тумани, Кўришкент МФЙ Ўзган қишлоғи 2-кўчада, Бола ўғирлиги ҳолати юз берган:

2012 йилда туғилган Т.Г кўчада ўртоқлари билан уйнаб юрганида, қора рангли, давлат рақамлари бекитилган кобальт автомашинаси келиб, қизчага куч ишлатиб, автомашинага босиб олиб кетган. Автомашина ичида икки аёл ва бир эркак қизни ура бошлашган, 1 кмлар масофа юрилгач, машина чуқурга тушиши натижасида, эшик очилиб кетиб, қизча уларнинг қўлидан қочиб кетган. Бақир-чақир қилиб одамларни ёрдамга чақиргач, босқинчилар номаълум томонга кетиб қолишган.

Тез орада ҳолатга ойдинлик киритилиб, жиноятчилар аниқланиб қонуний чора кўришларини кутиб қоламиз

Ота-оналар доим фарзандларингизга кўз-қулоқ бўлинг, қоронғу пайтда, назоратсиз қолдирманг, зеро огоҳлик давр талаби

@SHOPIRLAR KANALI