Get Mystery Box with random crypto!

#Хушхабар Бугундан 'Ўқув марказ' очиш учун 50 млн.сўмгача с | Shopirlar ✅🚗🚘

#Хушхабар

Бугундан "Ўқув марказ" очиш учун 50 млн.сўмгача субсидия ажратиш бошланди!

Энди қишлоқ ҳудудларида ҳам хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган нодавлат таълим ташкилотлари бир марталик субсидия олиш учун онлайн ариза топширишлари мумкин.

Субсидия олиш учун талабгорлар календар йилнинг ҳар чорагида ойнинг 10 санасига қадар my.gov.uz порталидаги «Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига субсидия ажратиш» хизматидан фойдаланади.

Бу турдаги субсидия қуйидаги мақсадларда ажратилади:

бино ва ўқув хоналарини замонавий ахборот коммуникация технологиялари, мебель, асбоб-ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари ва бошқа анжомлар билан жиҳозлашга;

зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа кутубхона-ахборот ресурслари ҳамда воситалари билан таъминлаш, таълим жараёнини ташкил этишга жалб этиладиган педагог кадрлар меҳнатига ҳақ тўлашга.

Субсидия олиш тартиби ушбу видеолавҳада

@SHOPIRLAR KANALI