Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор_маълумот Бугун 25 май куни “Мўйноққа мадад” экологи | Shopirlar ✅🚗🚘

#Тезкор_маълумот

Бугун 25 май куни “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафонини ўтказиш доирасида иштирокчиларнинг ҳаракатланиш йўли бўйлаб йўлларнинг қуйидаги қисмлари ҳаракат учун соат 9:30 дан 11:30 гача ёпилади:

1) Афросиёб кўчаси — “Ўзбекистон” метро бекатидан Нукус кўчасигача (Shox Med Center клиникаси);
2) Нукус кўчаси — Ойбек кўчасидан Фарғона йўли кўчасигача;
3) Абдулла Қодирий кўчаси — Фарғона йўли кўчасидан Қорасарой кўчасигача;
4) Қорасарой кўчаси — Абдулла Қодирий кўчасидан “Ҳазрати Имом” мажмуасигача;
5) Зарқайнар кўчаси — Қорасарой кўчасидан Ўзбек давлат циркининг пастидаги тоннелгача;
6) Фурқат кўчаси — Ўзбек давлат циркининг пастидаги тоннелдан Ислом Каримов шоҳ кўчасигача;
7) Ислом Каримов шоҳ кўчаси – Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача.

Ушбу йўл қисмларида тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз.

@SHOPIRLAR