Get Mystery Box with random crypto!

​​Жиддийроқ эътибор қаратилиши учун етарлича инсон ҳалок бўлма | Shopirlar ✅🚗🚘

​​Жиддийроқ эътибор қаратилиши учун етарлича инсон ҳалок бўлмадимикин? Бу келтирилган мисоллар бир неча ой ичида содир бўлган воқелар ҳолос. Йил эмас, ой! Ҳайдовчиларнинг газ балонини метанга бўлган муҳаббатидан эмас мажбурликдан ўрнатишганини биламиз аммо керакли ва ўз вақтида техник кўрикдан ўтказиб туришга уларга ким тўсқинлик қилади? Бир икки сўм пул бериб яроқли деб ёздириб олиб кимни алдаган бўлишябди? Ўзини, ёнидагиларни ҳаётини ҳавфга қўйиш арзидими шу пулга. Баъзи бир машиналарга ўтирсанг газ ҳиди бурунга уриб туради. Чунки ўрнатилганига камида 5-10 йил бўлган. Кўрикдан ҳам ўтказилмаган. Заправкадагилар ҳам нормадан кўпроқ қилиб "давления" уриб бераверади. Ҳа тўғрида, пулини олишса бўлди ҳайдовчи билан нима иши бор.

П.с Бу муаммога зудлик билан жиддий эътибор қаратмаса бўлмайди. Ёз кириб келябди, бундай воқелар такрорланиши ва ҳатто кўпайиши мумкун. Мен бензинда юраман, менга алоқаси йўқ деб ўйламанг. Минган таксингиз ёки маҳалангизда ёнингизда турган автомашинининг газ балонини портлаб кетмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайди.

@SHOPIRLAR