Get Mystery Box with random crypto!

​​ОДАМ ЭМАСМИДИ ВИЛОЯТЛИКЛАР? Ўн беш ё йигирма йилдан ҳам зиё | Suvtushar radiosidan gapiramiz

​​ОДАМ ЭМАСМИДИ ВИЛОЯТЛИКЛАР?

Ўн беш ё йигирма йилдан ҳам зиёд,
Совуқ емасмиди вилоятликлар?
Тошкетликда бору ғазаб, ҳиссиёт,
Одам эмасмиди вилоятликлар?

Тошкентга қачондир кўчган эй ўғил,
Қўқондан қораси ўчган эй ўғил.
Онанг ўтин ёқса оғритмасдинг дил,
Одам эмасмиди вилоятликлар?

Қишлоқи битта сўз айтса заҳарли,
Юзин буриштирган эй сен шаҳарли.
Кўрдинг бепарволик қандоқ хатарли,
Одам эмасмиди вилоятликлар?

Тилингдан тушмайди дода жон дода,
Ўлди тиқа-тиқа ортингга хода.
Эй бирлашмайдиган аблаҳ молпода,
Одам эмасмиди вилоятликлар?

Солмоқчи эмасман ўртага низо,
Лек бу эмасмикан Аллоҳдан жазо-
Бепарволик учун... Адашдимми ё?
Одам эмасмиди вилоятликлар?

Ўзинг менга айтгил ҳой омон бўлгур,
Эй халол динорга ҳамёни тўлгур.
Хоким берган ошга тиқилиб ўлгур,
Одам эмасмиди вилоятликлар?

Водий сўзлар эди: Дардим билинглар,
Пойтахт жаврар эди: Шукр қилинглар.
Савол берсам разил зотлар хиринглар,
Одам эмасмиди вилоятликлар?

Тузумга қул бўлган алам тотяпти,
Посбон ҳам оилавий совуқ қотяпти.
"Менга нима" жуда оғир ботяпти,
Одам эмасмиди вилоятликлар?

Ўз уйинг исигач бўлиб хотиржам,
Асло чекмагандинг ўзга учун ғам.
Сенку анча бўлди эмассан одам,
Одам эмасмиди вилоятликлар?

Ривожимизда ҳам тошбақаланиш,
Ўғрилар битарми айтинг таланиш?
Сизлар сабаб содир табақаланиш,
Одам эмасмиди вилоятликлар?

Ё улар роҳатни ўйламайдими?
Шаънингизга лаънат сўйламайдими?
Солиқ тўлайдику тўламайдими?
Одам эмасмиди вилоятликлар?

Эй "оғзи полвоним" бирор нарса денг,
Дўзахнинг тубига тушгунгача энг.
Гапиринг ўз халқин кўрмаганлар тенг,
Одам эмасмиди вилоятликлар?

P.S: Менда шунча йил газдан муаммо бўлмаган.
Шунча йил ичида бу йилни ҳисобга олмасак газ уланганидан бери газим гуриллаб ёнган.
Тошкентга яқин яшаб туриб ёздим. Бу ўзимгаям танқид.
Яна бечара ўзи вилоятлик бўлганига аламзада экан бор исқирти ташқарига чиқди деманглар.
Шеърдан муддаони шеърни ўқиса кар ҳам, ўқиб беришса кўр хам тушунади.
Тамом))

@A_meshayan
19:40-16.01.2023
Абдураҳмон Мешаян