Get Mystery Box with random crypto!

Бу видеони кўриб юракарим эзилиб кетди. Бечора болалар қишда и | Suvtushar radiosidan gapiramiz

Бу видеони кўриб юракарим эзилиб кетди. Бечора болалар қишда исиниш учун ўтин қилишган... Балки дарахтни кесишгандир... Агар шу болаларни уйида свети, гази бўлса зарил дейсизми буларга ўтин қилиб...

Видео қачон ва қаерда олинганини топишни иложи бўлмади.

200 минг сўм штрафни эшитиб йиғлаётган болакайни бағримга босиб юпатгим келди.

Уларни қўрқитаётган психопатни эса юзига қарагим келди, кимсан, нимасан...

Баланд минбарларда болаларимиз, юрт фарзандлари, миллат учқунлари деганда фақат чемпионлар, каллалилар, ота онаси успешнийлар эмас шу болалар ҳам тушунилиши керак.

Шароит жуда кўплар болаларнинг очилиши ё очилмаслигининг асосий сабабчисидир. Бу ходисага бефарқ бўлмаслик керак.

@nurbekalimov