Get Mystery Box with random crypto!

#ичимдаги_ўйларим Яқин орада бир тўй маросимида бўлдим. Ва бу | Suvtushar radiosidan gapiramiz

#ичимдаги_ўйларим

Яқин орада бир тўй маросимида бўлдим. Ва бу маросимдан кейин «Тўй-маросимлар, туғилган кунлар ва ҳоказоларга қатнашиш керакми ўзи ё йўқми?» деган саволга берадиган жавобим нақадар тўғри эканлигини, тўғри йўлда эканлигимни яна бир бор англаб етдим. Юқорида келтириб ўтган саволга жавобим: «Йўқ!!!» эди ва шундайлигича қолди. Тўйлар ҳақидаги фикримни билдирсам. Бу менинг шахсий фикрим.
Менимча ҳозирги кунгача тўйда сақланиб келган баъзи одатларни йўқ қилиш вақти келди. Авлод янгиланяпти, янги аср кириб келганига анча бўлди.
Одамлар кўзи учун бахтли бўлишни бас қилармиз балки?!
Келин-куёв бошқа қавмга тақлид қилиб бир-бирига торт едириши...
Ҳамманинг кўз ўнгида валсга тушиши....
Бир нечта аёллар йиғилиб олиб ҳар хил иримларми қилдириши...
Шу нарсаларни ўйлаганим сари хавотирга тушиб, юрагимга оғриқ киряпти !

Бир ўйлаб кўрсак бу одатлар нега чиқарилган ўзи?
Икки оила тўй қилиб, одамларни чақириб қўйган, энди улар зерикмаслиги учун келин ва куёвни ҳар хил кўйга солиб спектакль қўйиб бериш керак. (қўпол қилиб айтганда мақсад шу)
Бечора икки ёшни қиладиган иши йўғ-а ? Тўйи куни, никоҳи куни осмондан фаришталар тушиб бу икки ёш дуо қилиб туришини кутиб турган вақт, биз масхарабоздек валс тушиб, торт едириб, бидъатчи аёллар ўйлаб топган оловда айлантириб, қуйруқ кестириб, асал ялатиб, юзига ун суриб, шам ёқиб юрамизми?!
Шуларни қилсак икки ёш бахтли бўлиб қолармиди, уммат гуллаб-яшнармиди? Савоб ёзилармиди?
Бу ердаги мантиқ ақлимга сиғмаяпти...
Кулишим керакми ёки йиғлашим?
Бир тийинга қиммат тўй маросимларига тупуриш вақти келди. Сиз эл- юртга атаб ош берасиз-у, ношукрлар ошиздан айб топиб, "Сал тузи паст бўп қопти", "Ёғи кўп бўп қопти" ва ҳоказо гапларни айтиб кетади. Бу аҳмоқона одатларни ким ўйлаб топган?! Суннатга мувофиқ тўй қилишга ўтишимиз керак! Бунинг учун аёл ва хотинларни умуман аралаштирмаслик керак бу тўйга!
@yaxshiliksari571

P.s. 100 foiz qo'shilaman.

@Shoniyozov_blogi