Get Mystery Box with random crypto!

Олтиариқда ўғил ўз ота уйига ўғирликка тушди  #Даҳшат 2021 й | OLTIARIQ NAMOZ VAQTLARI | SHOH TOLIB 🔹

Олтиариқда ўғил ўз ота уйига ўғирликка тушди 

#Даҳшат
2021 йил 15 январь куни Олтиариқ тумани «Фаровон» маҳалласи ҳудудида яшовчи Т.Б. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг 25 декабрь кунидан 15 январь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги сандиқ ичида бўлган 1.900 АҚШ доллари ва 3.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни жабрланувчи Т.Б.нинг бирга яшовчи ўғли А.Т. содир этганлиги аниқланиб, жиноят иши Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» бандидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмига қайта малакаланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Obuna bo'ling @Oltiariqliklar24