Get Mystery Box with random crypto!

Совуқ кунда таълимга совуқ муносабат Сурхондарё вилояти ҳоким | Shohrux Adhamov

Совуқ кунда таълимга совуқ муносабат

Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг қўшимча хабар қилишича, тоғли, олис ҳудудларидаги мактабларда дарс машғулотлари бошланмайди.

Лекин айнан қайси мактабларда дарс бошланмаслигини ҳозирча ўзлари ҳам билишмайди. Туманлар ҳокимликлари тоғли, олис ҳудудларда жойлашган мактаблар рўйхатини энди шакллантирар экан.

Менга бир нарса жуда қизиқ, ҳали ҳудудлар ташкилий жараёнларга тайёрмасакан, ҳали ҳал қилиниши керак бўлган масалалар кўп экан, унда бало бормиди эртадан мактабларни очиб? Худди орқадан ёв қувиб келаётгандай, шоша-пиша таълим муассасаларини очмасдан, шуни аввал пухта тайёрлаб, ҳаммани олдиндан огоҳлантириб, кейин мактабларни очиш керакмасмиди? 1 кун минг кун бўлармиди.

Мана, соат салкам тунги 11 бўлди, лекин ҳудудларнинг ярмида эртага нима бўлиши номаълум. Ота-оналарнинг боши қотган. Турли Телеграм гуруҳларда “эртага дарс, келинглар” деб синф раҳбарлари, мураббийлар ёзишяптию, лекин ўша ҳудуд учун бирорта расмий маълумот йўқ. Ота-оналар на ишонишни, на ишонмасликни билишмаяпти.

Таълимга, айниқса болалар таълимига ҳам шунақа масъулиятсизлик билан ёндошиш мумкинми? Ҳа, бизда мумкин.

Бу гапларим фақат Сурхондарё ҳақида эмас (пост ушбу ҳудуддан бошланганди), ўзи умуман бугун бўлган барча ишлар ҳақида.


@xushnudbek