Get Mystery Box with random crypto!

Бир камбағал бечора йўлда кетаётса, олдидан бир ҳамён чиқибди. | Shimol hikoyalari

Бир камбағал бечора йўлда кетаётса, олдидан бир ҳамён чиқибди. Ичини очиб қараса, бир тийин танга бор экан, камбағал "Ота-онам анчадан бери сут ичмаганди. Бу пулга уларга сут олиб бораман" деб ўйлаб турган экан ҳамён оғирлашибди.

Ичини очиб қараса, хамёнда ўн танга турганмиш. Камбағал "Ё Худо, қудратингдан" - деб ҳайрон қолибди-да, - Ундан кўра бу пулга битта сигир оламан, шунда ота-онам, фарзандларим ҳам ҳар куни тонгда сут ичадиган бўлишади" - деб ўйлаган экан ҳамён яна оғирлашибди.

Бу сафар уни ичида анчагина пул турган экан. Камбағал "Ўтган қиш совуқ хонада ота-онам роса қийналишганди. Энди бу пулга уйни таъмирлайман" деганди, ҳамён янаям оғирлашибди.

Ўшанда, камбағал, "Хотиним анчадан бери бу уйда "Яшамайман" деб айтаётганди. Ундан кўра,  эски уйни ота-онамга қолдириб, янги уй олиб, кўчиб кетамиз!" деб ўйлаган экан, ҳамён аввалги ҳолатига қайтиб қолибди! Яъни, ичидаги ҳамма пул йўқолиб ўша бир тийин қолибди.
Кўрдингми, биродар, ота-онангга яхшилик тиламас экансан, ўзингга қилган барча тилакларинг "бир тийин" бўлиб қолаверади!

@Shimol_hikoyalari
@hamiydim