Get Mystery Box with random crypto!

Нон эскириб қолмаслиги учун қандай сақлаш керак? Максим Зоҳ | 🏥 Shifoxona TV 🏥

Нон эскириб қолмаслиги учун қандай сақлаш керак?

Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Нонни озиқ-овқат плёнкасига ўраш ёки қоронғи, қуруқ ва салқин жойда сақлаш тавсия этилади.
Нонни музлаткичда сақлаш мумкин. Совуткичнинг асосий афзаллиги — бу ўзгаришсиз доимий ҳарорат бўлиб, нон маҳсулотларини бироз узоқроқ туришига ёрдам беради. Бироқ нон музлаткичда намлик туфайли тезда моғорлаши мумкин.

Агар нон маҳсулотларини бир ойдан ортиқ сақлаш керак бўлса, музлаткич ягона йўлидир. Агар нон маҳсулоти жуда катта бўлса, уни бўлакларга бўлиб, кейин идишга солиб, музлаткичга қўйиш лозим. Маълум турдаги пиширилган маҳсулотларнинг ёғ ва оқсил таркибига қараб, музлатилган пишириқлар уч ойдан олти ойгача сақланиши мумкин.

@Shifoxona_TV telegram kanal