Get Mystery Box with random crypto!

Бадандаги сеҳрли нуқта! Киндик ёғлашнинг ҳайратга солувчи 4 фо | 💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

Бадандаги сеҳрли нуқта! Киндик ёғлашнинг ҳайратга солувчи 4 фойдаси!

Киндик ёғлаш жуда қадимдан қўллаб келинадиган муолажа ҳисобланади. Бу муолажа Ҳиндистонда минг йиллар олдин пайдо бўлган. Бу муолажани Араб аёл ва эркаклари ҳам қадимдан қўллаб келишган.

Киндик баданнинг сеҳрли нуқтаси бўлиб, киндик ёғлашнинг бир қанча фойдалари бор.

Юз ва бадан терисини юмшатади ва гўзал қилади

Киндикка суртилган ёғ қандай қилиб юз терисини юмшатар экан деб ҳайрон бўляпсизми? Она қорнида чақалоқ киндиги орқали озиқланади ва киндик баданнинг бошқа қисмлари билан узвий боғланган бўлади, шу ўринда юз териси билан ҳам боғланади. Киндикка мунтазам равишда бодом ёғи суртиб юриш терини ичдан озиқлантириб, юз терисини гўзаллаштиради.

Кўз нурини тиклайди

Киндикка кокос ёғи ёки куйдириб сузилган сарёғ суртиб юриш зарарли кўк нурлар сабабидан пасайган кўз нурини яхшилайди ва кўзни ҳимоя қилади.

Қаришни секинлаштиради

Киндикка кастор ёғини мунтазам равишда суртсангиз ёки томизсангиз юздаги ажинлар ва кўз тагидаги халтачалар анча камаяди ва тери ёшаради. Киндикка суртилган кастор ёғи юзга суртилган кастор ёғидан ҳам самаралироқ натижа беради. Бунга сабаб киндикнинг ички органлар ва юз билан узвий боғлиқ эканлигидир.

Ой кунларида оғриқни қолдиради

Киндикка ёғ суртиш қорин мускулларини ва бадачон мускулларини бўшаштиради ва натижада ой кунлари вақтидаги оғриқларни камайтиради. Бунинг учун Занжабил эфир ёғини Зайтун ёғи билан аралаштириб ишлатинг

@Shifo_izlab kanali