ТИШЛАРНИ ОСОН ОҚАРТИРИШ Қуйидаги маслаҳатимизга амал қилсангиз, тишларингизни уй шароитида осонгина, зарарсиз оқартиришингиз мумкин. Керакли воситалар: 2 ош қошиқ ичимлик содаси 1 та лимон Озгина пахта Аввал стаканга 2 ош қошиқ сода солинади. Сўнг унга 1 дона лимон сувини сиқиб, аралаштирасиз. Сўнг пахтани стакандаги аралашмага ботирасиз. Ботирилган пахтани тепа ва пастки тишлар устига 10-15 дақиқага қўясиз. Бу муолажа 1 ҳафта мобайнида кунига 1 маҳалдан бажарилса, тишингиз оппоқ бўлади. ЭСЛАТМА: Аралашмани тишингизда 15 дақиқадан кўп ушлаб турманг. Аралашмани тиш чўткаси билан ишқаламанг. Соадат ШОМИРЗАЕВА, стомотолог Яқинларингизга ҳам улашинг! @Shifo_izlab канали https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg 17.7K viewsedited 03:58