Get Mystery Box with random crypto!

Шеробод тумани прокурорининг кубогини 'Мажнунтол' маҳалласи ёш | Sherobod tumani hokimligi Axborot xizmati

Шеробод тумани прокурорининг кубогини "Мажнунтол" маҳалласи ёшлари қўлга киритди

Хабар қилганимиздек бугун, 30 март куни туманнинг 2-сектор ҳудуди “Ғўрин-Гиламбоб” маҳалласидаги спорт майдончасида туман прокуратураси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган сектор ҳудудидаги ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича “Прокурор кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

Юқори савияда ташкил этилган, муросасиз ўтган мусобақанинг якуний натижаларига кўра 1-ўрин билан “Мажнунтол” маҳалласи ёшлари 5 миллион сўм, 2-ўрин билан “Деҳқонариқ” маҳалласи ёшлари 3 миллион сўм ҳамда 3-ўрин билан эса “Галагузар” маҳалласи ёшлари 2 миллион сўм пул мукофоти билан туман прокурори Б.Юнусов ва туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Жумаевлар томонидан тақдирланди.

Кўпроқ фото бу ерда

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Каналга обуна бўлинг
Telegram Facebook Web-site YouTube Instagram