Get Mystery Box with random crypto!

ИЛМЛИ ОНАЛАРНИНГ КУЧЛИ СИФАТЛАРИ Илмли оналар болани тинг | Psixolog Shermuhammad Mo‘minov

ИЛМЛИ ОНАЛАРНИНГ КУЧЛИ СИФАТЛАРИ

Илмли оналар болани тинглашни ва тушунишни билади:

Ҳақиқий маънодаги илмли оналар ҳар доим, қандай вазият бўлишидан қатъий назар фарзандларини тинглайди.

Ҳаттоки, фарзандлари тушунарсиз ва ёқимсиз гаплар гапирса ҳам уларни тинглашни билади.

Тинглаб, сўнгра тўғри хулоса чиқаради.

Ўз гап – сўзларини диққат билан тинглаган ва тўғри йўл кўрсатган оналарини болалар ҳар – доим қадрлашади, ҳурмат қилишади...!

Ўз вақтида диққат билан тингланган болалар ҳам тинглашни ўрганадилар...!

Ўрни келганда улар ўз ота – оналарини ва бошқаларни тинглайдилар...!

Шермуҳаммад Мўминов.! https://t.me/Shermuhammadkarimovich