Get Mystery Box with random crypto!

ГРУППАМИЗ ҚИЗЛАРИ! Группамиз қизлари, Ойдан аъло ўзлари. Ён | Umr Daftari 💍

ГРУППАМИЗ ҚИЗЛАРИ!

Группамиз қизлари,
Ойдан аъло ўзлари.
Ёниб турар кўзлари,
Танимайман на илож.

Бири биридан аъло,
Сўзлари бирам доно.
Ҳар сўзида бор маъно,
Группамиз, қизлари.

Ҳар қайсиси, ҳар жойда,
Суҳбат қилар, бир жойда.
Эшитсангиз, кўп фойда,
Группамиз, қизлари.

Сарамжону, саришта.
Моҳир чаққон ҳар ишда.
Гўё улар Фаришта.
Группамиз, қизлари.

Узоқ бўлсин, умрингиз,
Яйраб ўтсин, кунингиз.
Бирам гўзал, доносиз,
Группамиз қизлари.

Ҳар бирингиз, исмингиз.
Ёзолмадим, билинг сиз.
Ҳафа бўлманг, Мендан сиз,
Группамиз, қизлари...


Каналга Обуна болинг

https://t.me/+XM_f310UxvdhNjAy
https://t.me/+XM_f310UxvdhNjAy