Get Mystery Box with random crypto!

#ПРЕМЬЕРА Тилга кўчмаган гаплар... (ОНА...) Она... Сенга ло | SHERLAR

#ПРЕМЬЕРА

Тилга кўчмаган гаплар...
(ОНА...)

Она... Сенга лойиқ фарзандманми айт,
Ўзимча ўйлайман энг ёмони мен...
Шуларни айтмоққа ҳозирланган пайт,
Ёмон болангни ҳам эркалайсан сен...

Она... Хавотирим билан юрасан,
Менчи яллоларга интиламан шод...
Наҳотки билмасам, ўйин-кулгулар,
Сени куттиришга арзимайди дод...

Она... Ҳанузгача қўлинг меҳнатда,
Айтгин боланг бўлиб фойдам тегдими...
Йиллар залворидан толиқдингми ё,
Менинг ҳасратларим қаддинг эгдими...

Она... Қачон бирга айландик боғлар,
Эсимни танибман ундай куним йўқ...
Кўнгилда минг савол айланади лек,
Сўзлашга келганда чиқар уним йўқ...

Она... Гоҳ гоҳида дилинг яралаб,
Гапларинга кирмай юрганларим бор...
Баъзида пушаймон юрагим ёқиб,
Узрлар сўролмай турганларим бор...

Она... Менга тинчинг етади дейсан,
Ҳимматинг дунёни нурга тўлдирар...
Ҳаттоки сим қоқиб ахвол сўрмадим,
Биргина қўнғироқ кимни ўлдирар...

Она... Интилганим сен эмас, дунё,
Байрам базмларни юрагим суйди...
Хато қилганимни англаб етдиму,
Кейин аламларим қалбимни ўйди...

Она...
Яна узрларда бошимни эгиб,
Қаршингда жимгина маҳзун турибман...
Ҳамма ҳаммасини тушундим бугун,
Борлигинг туфайли яшнаб юрибман...

Она... Сенга лойиқ фарзандманми айт....

Муаллиф: Зоҳид Зиё...



https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q



anba: @sherlar


        #like_boss