Get Mystery Box with random crypto!

Доим ёнингда юрган, Не юмуш бўлса турган, Сени ўзингдай кўрг | SHERLAR

Доим ёнингда юрган,
Не юмуш бўлса турган,
Сени ўзингдай кўрган,
Дўстларинг омон бўлсин.

Жони ачиб гапирган,
Хол ахвол сўраб юрган,
Ширин сухбатлар қурган,
Дўстларинг омон бўлсин.

Ташвишингга куйгувчи,
Сен учун жон қўйгувчи,
Яқинингдай суйгувчи,
Дўстларинг омон бўлсин.

Дўстсиз бўлса агар бош,
Гўёки тузи йўқ ош,
Нечада бўлса ҳам ёш,
Дўстларинг омон бўлсин.


Феруза Абдусаматова.


https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q



anba: @sherlar


        #like_boss