Get Mystery Box with random crypto!

Мактаб чоғи эсимда . ( синфдош дўстларимга ) Эсимдан ҳеч чиқма | SHERLAR

Мактаб чоғи эсимда .
( синфдош дўстларимга )
Эсимдан ҳеч чиқмайдида мактаб чоғи,
Бошланғичда жуда  доно бўлганимиз,
Устозимиз онамиздек меҳр бериб,
Бир майизни қирқга бўлиб еганимиз.

Эсимдан ҳеч чиқмайдида мактаб чоғи,
Қувалашиб боғдан боққа юрганимиз,
Йўқловларни қотирардик аҳл бўлиб,
Гулсафсарни кучоқ-кучоқ терганимиз.

Эсимдан ҳеч чиқмайдида мактаб чоғи,
Юмалоқ ҳат йозиб имзо қўйганимиз,
Тажрибалар қилар эдик, бақа сўйиб,
Шўҳлик қилиб ҳимияга ўт қўйганимиз.

Эсимдан ҳеч чиқмайдида мактаб боғи,
Эрта баҳор гуллар эди ўриклари,
Бизникилар довчага ҳам асос солган,
Бизсиз ўтмас эди давра кўриклари.

Амир Темур саҳнасида  Маъруф эди,
Шоҳсупада жуда қойил қилганимиз,
Жонли бўлсин деса ҳатто елпиғичи,
Тутиб олиб хўроз патин юлганимиз.

Беғуборлик ярашарди  бизга жуда,
Доим одим қадам билан юрар эдик,
Ўқитувчини кўзларини шамға қилиб,
Дарсдан қочиб уйга баъзан сурар эдик.

Камол билан Хуршиданинг уйларида,
Ўтирволиб ҳандон суҳбат қурар эдик,
Эртасига гап эшитиб раҳбарлардан,
Бутун синф доскада тик турар эдик.

Эсимдан ҳеч чиқмайдида ўша дамлар,
Ўтиб кетди қалбларимиз билмас ғамлар,
Энди эса соғинаман ўтган онлар
Қачон дийдор бўлар экан ўртоғжонлар.

Эсимдан ҳеч чиқмайдида мактаб чоғи...

      Дилфуза Саттарова

   https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q



anba: @sherlar


        #like_boss