Get Mystery Box with random crypto!

ДУНЁНИНГ КЎНГЛИГА КИРИБ ҚЎЙДИМ МEН Дунё қандайлигин билиб | SHERLAR

ДУНЁНИНГ КЎНГЛИГА
КИРИБ ҚЎЙДИМ МEН

Дунё қандайлигин билиб қўйдим мен,
Дунёсига билмай келиб қўйдим мен.
Дунёлар кўнглимга кирмоқчи эди ,
Дунёнинг кўнглига кириб қўйдим мен.

Шамлар эриб кўзда намлар битмади ,
Омад кетди лекин ғамлар кетмади .
Ўзгаси кўнглимни англаб етмади ,
«Алҳамдилуллаҳ» деб кулиб қўйдим мен.

Ёлғонлар , ғийбатлар миш-мишларини,
Шайтоний одамлар қилмишларини .
Дунёнинг арзимас ташвишларини,
«Суф»дедим бир четга суриб қўйдим мен

Орзуйим устидан кулган одамни ,
Юзимнинг устидан юрган одамни .
Нонимга нонкўрлик қилган одамни ,
«Ол» дедим Худога бериб қўйдим мен.

Дунё қандайлигин билиб қўйдим мен,
Дунёсига билмай келиб қўйдим мен.
Дунёлар кўнглимга кирмоқчи эди ,
Дунёнинг кўнглига кириб қўйдим мен.

Жаҳонгир Номозов
20.08.2018



https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q

anba: @sherlar

#like_boss