Get Mystery Box with random crypto!

ШУНАҚА Шаҳноза Рўзиева Биз шунақа, ёзмаганни ёздирамиз. Биз | SHERLAR

ШУНАҚА

Шаҳноза Рўзиева

Биз шунақа, ёзмаганни ёздирамиз.
Биз шунақа, югуртирмай оздирамиз,
Биз шунақа, суймаганни суйдирамиз,
Биз шунақа, олов ёқмай куйдирамиз.

Toлибжон Омонов

Биз шунақа, ишқимиз ҳар ён сочамиз,
Биз шунақа, кўнгилни кўпга очамиз,
Бўлманг асло қувиб етай деб овора,
Биз шунақа, тутқич бермайин қочамиз...

Шаҳноза Рўзиева

Биз шунақа, ҳамма ишни дўндирамиз.
Биз шунақа, оловларни сўндирамиз.
Унақаман, бунақаман деяверманг,
Биз шунақа, ҳар балога кўндирамиз.

Толибжон Омонов

Биз шунақа, минг куйларда куйдирамиз,
Биз шунақа, жонингиздан тўйдирамиз,
Унақасан, бунақасан деяверманг
Исмимизни қалбингизга ўйдирамиз.

Шаҳноза Рўзиева

Биз шунақа, йўқ туйғуни бор қиламиз,
Биз шунақа, изимизга зор қиламиз.
Бир қарасак сиғмайсиз кенг дунёларга
Биз шунақа, кенг дунёни тор қиламиз.

Toлибжон Омонов

Биз шунақа, бедорликдан толдирамиз,
Биз шунақа, ҳар ўйларда ёндирамиз,
Майли қилинг дунёни тор, кўнглимизга,
Биз шунақа, ўзингиздан тондирамиз.

Шаҳноза Рўзиева

Сиз шунақа, аччиқ майсиз ичолмаймиз,
Сиз шунақа, жумбоқсиз ҳеч ечолмаймиз.
Биз шунақа, тинмай сизни ёмон деймиз,
Қўлни силтаб сиз ёмондан кечолмаймиз.

Толибжон Омонов

Биз шунақа, сизсиз асло кулолмаймиз,
Биз шунақа, сизсиз бахтга тўлолмаймиз,
Сиз шунақа, танҳоман деб бино қўйманг,
Биз шунақа сизсиз тўкис бўлолмаймиз.

23 01 2021


https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q

anba: @sherlar

#like_boss