2021-02-13 14:37:39
Менку севдим, жонга жон қўша,
Аммо, кўзинг хеч севдим демас.
Муҳаббатдан сўз очган ўша,
Мавзуларинг хақийқий эмас.
Жаранглаши ёдимда қолган,
Хар бир "оху дод"имда қолган,
Гоҳ "жон бериб, жонимни олган",
Кулгуларинг хақийқий эмас.
Дилозорим дилимни тилма,
Бўйнимга дард занжирин илма,
Кўнгил учун кўзёши қилма,
Қайғуларинг хақийқий эмас.
Гоҳи шодман, гоҳида мубҳам,
Дил қоврилар сени соғинсам,
Лекин, яна ортади шубҳам-
Туйғуларинг хақийқий эмас.
АЗАМАТ ЗИЁ
@SHERIATSOXIBASI
ঠই✯ ✯ইঠ
377 viewsedited 11:37