Get Mystery Box with random crypto!

Ранжима, сўзимдан сезилмаса ишқ, Ранжима , севгимни этмасам ош | Шерият

Ранжима, сўзимдан сезилмаса ишқ,
Ранжима , севгимни этмасам ошкор.
Минг бир Лайлиларнинг севгисидан кўп,
Сенга туҳфа этар муҳаббатим бор...

Лекин, буни ошкор этмоқлик душвор,
Қалбда яшамоқда ҳадсиз андиша.
Сенинг кўзларингда яшайди баҳор,
Сенинг сўзларингда ишқ бор ҳамиша!

Сўзинг оташидан қуёш ҳайратда,
Меҳринг зиёсидан унга туҳфа эт.
Ёруғликдан ёруғ, самодан катта,
Қалбинг дунёсига мени олиб кет!

Мен эса айтмасман «севаман!» сўзин,
Кечир, дилдан тилга кўчмас туйғулар!
Сенга пичирлайман севгимни ўзим,
Тақдир йўлларимиз бир бўлса агар...

Қайсдек яшаб тургин бўлиб девона,
Розиман, севсангу, севилаверсам...
Аммо, не қилайин очиқ ошкора,
Севмоқлик гуноҳдек туюлаверса...

Лайло Собир қизи.

@SHERIATSOXIBASI
   ঠই✯ ✯ইঠ