Get Mystery Box with random crypto!

Табассум қилиб қўйинг! Майли сизга тошлар отсин, Сиз беозор к | 🍃Sheriat_Olami🍃

Табассум қилиб қўйинг!

Майли сизга тошлар отсин,
Сиз беозор кулиб қўйинг,
Тош отганлар тошдек қотсин,
Бир табассум қилиб қўйинг.

Сизни ғийбат қилган ларга,
Қалбингизни тилган ларга,
Сизни ёв деб билган ларга,
Бир табассум қилиб қўйинг.

Майли боҳтонларни қучсин,
Иғволари елдек учсин,
Ўз чоҳига ўзи тушсин,
Бир табассум қилиб қўйинг.

Гар қалбингиз тиғласа ҳам,
Бағрингизни тирнаса ҳам,
Юрагингиз йиғласа ҳам,
Бир табассум қилиб қўйинг.

Юрманг сира қовоқ солиб,
Тақдирдан ҳеч қўйманг нолиб,
Йиғласангиз улар ғолиб,
Бир табассум қилиб қўйинг.

Сизга ўтмас таъмалари,
Кор қилмайди шаъма лари,
Куйиб кетсин ҳамма лари,
Бир табассум қилиб қўйинг.

Гуллар унсин изингизда,
Меҳр балқиб кўзин гизда,
Дунё кулсин юзингизда,
Бир табассум қилиб қўйинг.

Майли сизга тошлар отсин,
Сиз беозор кулиб қўйинг,
Тош отганлар,тошдек қотсин,
Бир табассум қилиб қўйинг!