Get Mystery Box with random crypto!

Асрайман хар бир соч толаларини Йурагимга йутиб нолаларини, У | 🍃Sheriat_Olami🍃

Асрайман хар бир соч толаларини
Йурагимга йутиб нолаларини,
Уларсиз мен учун дунё қоронғу,
Аллохим асрагин болаларимни!
Орзуйим умидим шулардан ахир
Гулдай фарзанд билан сийлади тақдир.
Уларга дарт етса эзилиб оғир
Аллохим асрагин болаларимни!
Дартларим кўксимга қадаб яшадим
Бошимга тош тушса чидаб яшадим,
Дилимдан хар ғамни хайдаб яшадим
Аллохим асрагин болаларимни!
Кўзимнинг қораси, умрим мазмуни
Оилам қасрининг, шулар устуни
Бу дунёда яшаб англадим шуни
Аллохим асрагин болаларимни!
Йечдим дилдан қанча тугунларни мен
Кўз ёшда ўтказдим қанча тунларни мен,
Қанча йиллар кутдим, бу кунларни мен
Аллохим асрагин болаларимни!

https://t.me/joinchat/AAAAAEedMMkpOCmB_9gwkw