CАВОЛ: Заводдан махсулотни комплект қилиб 3 млн сўмдан сотиб олиб, уни онлайн сайтда 5 млн сўмдан сотса бўладими? Буни ичига солиқ, сайт харажати, йўл харажатлари киради.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Заводдан сотиб олгандан кейин уни сиз ёки вакилингиз қўлингизга олишингиз керак. Масалан, омборга тушириб олишингиз ёки вагонни ўзингиз турган шаҳарга олиб келиб, кейин инсоф билан кўтарганича нарх қўйиб сотишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.