ФАРЗАНД ГУНОХИ ОТА-ОНАГА ҲАМ БЎЛАДИМИ @ShayxSaboqlariuz Асса | ШАЙХ САБОҚЛАРИ ️️
ФАРЗАНД ГУНОХИ ОТА-ОНАГА ҲАМ БЎЛАДИМИ
@ShayxSaboqlariuz
Ассалому алайкум! Фарзандлар гуноҳ қилсалар уларнинг гуноҳлари оламдан ўтган ота-оналарига азият етказмайдими? Ота-она фарзандларининг гуноҳлари учун жазоланмайдими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ота-она фарзандига тарбия бермаган бўлса фарзандини қилган гуноҳидан насибадор бўлишади. Ёшлигида намоз, рўза, ҳалол-ҳаромни ўргатмаган бўлса ота-она улар туфайли қаттиқ азобга дучор бўлишади. Ҳам туғиб-боқсин, уларни деб ҳаром борми, ҳалол борми гуноҳни қилса, ортидан яна уларга тинмай азоб бериб турса. Ота-онага шу керакми? Ақлларини йиғиб олсинлар. Бу ҳазил ёки тахминий гап эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ САБОҚЛАРИ» КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!